17:04 / 30.11.2017
6 106

Тинч океани тубида “қонли қувурлар” борлиги аниқланди (Видео)

Тинч океани тубида “қонли қувурлар” борлиги аниқланди (Видео)
Дайвер ва оператор Тэвиш Кэмпбелл Канада ҳудудидаги Дискавери Пассаж бўғози тубидаги қувурлардан қонли оқава оқиб чиқаётганини аниқлаган. Қувурлардан оқиб чиқаётган қонли суюқликда аниқланган Piscine Reovirus вируси сув ҳавзасидаги лосос балиқларининг 20 фоизини қириб юбориши мумкин.

Бу қувурлар сув ҳавзаси атрофидаги балиқларни қайта ишлаш заводидан сув ҳавзасига чиқарилган. Кэмпбелл қувурлардан тушаётган суюқликдан текшириш учун намуна олган ҳамда лабораторияга олиб бориб текширтирган. Бу намуналар текширилганда унинг таркибида ичак қуртлари ҳамда Piscine Reovirus вируслари борлиги аниқланган.

Завод вакиллари ҳам оқава қувурларининг сув ҳавзасига ташланганини тасдиқлаган, бироқ буни амалга ошириш учун улар барча расмий ҳужжатларга эга эканликларини таъкидлаганлар.
[media=https://youtu.be/zmWpyh4UhJg]

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тинч океани тубида “қонли қувурлар” борлиги аниқланди (Видео)