
Саудия Арабистонининг Manga Production анимацион компанияси Саудия фольклори асосида яратилган «Ўтинчининг хазинаси» деб номланган илк анимацион сериалнинг тизерини тақдим этди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Япониянинг Toei анимацион компанияси билан ҳамкорликда яратилган янги сериал ҳар бири 20 дақиқа давом этадиган 13 қисмдан иборат бўлади.
Муаллифларнинг айтишича, ўзида илмий фантастика ва саргузашт элементларини мужассамлаштирган сериал барча ёшдаги томошабинлар учун мўлжалланган.
Компания 90 дақиқа давом этувчи тўлиқ метражли мультфильм ишлашини ҳам маълум қилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар