Расмий ташриф мамлакатлар ўртасида дўстона алоқалар ўрнатилганининг 70 йиллик юбилейи арафасига белгиланиши мумкин.
Ноябрь ойида КХДРга “дўстлик алоқалари” юзасидан ташриф буюрган Россия Давлат Думаси депутатлари Шимолий Корея раҳбарини Москва шаҳрига жавоб ташрифи билан келишга таклиф қилдилар. Хабарда айтилишича, ушбу ҳодиса Москва ва Пхеньян ўртасида дипломатлик алоқалар ўрнатилганининг 70 йиллиги арафасида содир бўлиши мумкин.
“Биз ўз дўстларимизни парламент ва Кореянинг Меҳнат партияси бошчилигида Москвага ташриф буюришга таклиф этдик. Кореянинг Меҳнат партияси бошлиғи эса бевосита КХДР раҳбари Ким Чен Индир” дейди Россия делегацияси раҳбари Казбек Тайсаев.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи ўрталарида Москва шаҳрига Шимолий Корея Халқ мажлиси делегацияси ташриф буюриб, бир қатор келишувларга эришилган эди. Делегация Россия Федерацияси федерал мажлиси федерация кенгаши томонидан кутиб олинган ва унинг спикери Валентин Матвиенкога Шимолий Корея Юқори халқ кенгаши раиси ўринбосари Ан Дон Чхуу Ким Чен Ининг мактубини тақдим этганди. КХДР делегацияси эса россиялик ҳамкасбларидан махсус чой тўплами совғасига эга бўлишган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди