Туркиянинг дин ишлари бошқармаси биткоинни ислом ғояларига зид деб тан олди. Бу унинг чайқовчилик хусусияти билан боғланган, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.
Хабарда айтилишича, мусулмонларга ўз табиатига кўра чайқовчилик инструментларидан фойдаланиш тақиқланган. Шу сабабли биткоин ислом ғояларига зид келади. Худди шу тамойил қолган криптовалюталарга, жумладан блокчейнлар негизидаги онлайн-хизмат Ethereum’га ҳам тааллуқли.
“Криптовалюталарни сотиш ва сотиб олиш айни вақтда ислом меъёрларига тўғри келмайди, чунки унинг курси чайқовчиликка боғлиқдир. Биткоин жиноий фаолият, жумладан пулларни ювиш учун осон қўлланиши мумкин ва ҳукумат томондан назорат қилинмайди”, деб маълум қилинган Enson Haber нашрида. Биткоиннинг жиноий фаолият учун қўлланиши Сурияга яқинлиги сабабли Туркияга айниқса хавфлидир.
Туркиянинг дин ишлари департаменти Diyanet ушбу баёнотни биткоиннинг 11 минг доллардан ошиб, сўнгра 15 фоизга арзонлашишидан олдин, яъни шу йил 24 ноябрда чоп этган.
Туркия PayPal тўлов хизмати мамлакат ҳудудида тақиқлангандан кейин маълум вақт биткоин-стартапларни жалб қилган. PayPal’нинг ўрнини маҳаллий биткоин-биржалар эгаллаган, бироқ BTCTurk 2016 йилда ушбу фаолиятни тўхтатган, чунки ҳукумат унинг ҳисоб рақамини огоҳлантиришсиз тўхтатган. Трейдерлар учун биткоин турк лираси ўрнига яхши муқобил ҳисобланади.
Ислом исталган чайқовчиликни, қимор ўйнаш ва судхўрликни тақиқлайди. Мусулмон давлатларида бу қоидалардан қочиш учун ислом банкинги пайдо бўлган. Туркияда кўп йиллар давомида оммавий жойларда исломга берилганликни намойиш қилиш маъқулланмаган, бироқ амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўған динни қўллаб-қувватловчи сиёсат олиб боради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди