
Бу галги учрашув ҳам Чеченистонда бўлиб ўтди. Улар яна бокс ҳақида суҳбат қуришди. Бундан ташқари, Рамзан Қодиров Майк Тайсон билан биргаликда бокс бўйича машғулотлар ўтказди.
— У мусулмон динини қабул қилган, — дейди Рамзан Қодиров. — Шундан сўнг Малик Абдул Азиз номини олган. Майк мусулмон динини қабул қилгач, Америкада жуда кўпчилик сиёсатчи ва бошқа юқори лавозимли шахсларнинг таъқибига учради. Лекин руҳан синмади. Мусулмонлигича қолди…
Рамзан Қодировнинг айтишича, ўтган сафарги учрашув 2005 йили Грознийда бўлиб ўтган. Ўшанда улар у қадар катта бўлмаган ўйингоҳда Тайсоннинг мухлислари билан қизиқарли суҳбат уюштиришган. Қодиров ишонч билан айтиб ўтдики, гарчи анча йиллар олдин Тайсон катта боксни тарк этган бўлса-да, машҳурлик шоҳсупасини тарк этгани йўқ. Ҳамон у дунёдаги бокс ишқибозлари қаршисида «темир мушт» соҳиби сифатида машҳур. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар