
Мексиканинг Табаско штатида истиқомат қилувчи Язмин Домингес ўз тўйи пайтда бемори қўнғироқ қилиб қолгани учун тантанани тарк этиб, келинлик либосида бемор ёнига келди. Унинг бемор билан тушган сурати эса ижтимоий тармоқларда тобора машҳурликка эришмоқда.
Язминга никоҳ ўқилаётган пайтда унга беморларидан бири қўнғироқ қилиб, зудлик билан етиб келиши ва укол қилиб қўйишини илтимос қилган. Қиз куёв ва меҳмонлардан узр сўраган ҳолда беморининг уйи томон йўл олган. Ўз хизмат вазифасини бажариб бўлгач эса яна тўйга қайтиб келди, дейилади хабарда.
Фойдаланувчилар “Унинг турмуш ўртоғи ажойиб ютуққа эга бўлибди: куёвга энг яхши рафиқа насиб этибди”, “Барча инсонлар мана шу ҳамшира каби маъсулиятли бўлишларини истардим” қабилидаги ажойиб фикрларни билдиришмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар