11:20 / 04.12.2017
8 415

Киевлик йигит СМСлар сабаб севган қизини бўғиб ўлдирди

Киевлик йигит СМСлар сабаб севган қизини бўғиб ўлдирди
Киевлик 23 ёшли йигит 16 ёшли севган қизини тинмай СМС ёзиб, безор қилгани учун бўғиб ўлдирди. Жуфтлик орасидаги жанжал ҳам айнан шу сабаб келиб чиққан.

Йигит айни пайтда қизнинг ўзи биринчи бўлиб унга пичоқ тирагани, у эса ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қизни бўғиб қўйганини айтиб, ўзини оқлашга ҳаракат қилмоқда. Унинг айтишича, Серафима исмли севган қизини тасодифан ўлдириб қўйган ва қўрқиб кетгани учун жасадни уйидан 200 метр узоқликдаги ташландиқ ертўлага яширган.
Хабарда айтилишича, айни пайтда қиз жасади дафн қилинган, йигитни эса 7 йилдан 15 йилгача бўлган қамоқ жазоси кутмоқда.

Серафима йўқолганидан кейин йигит уни катта миқдордаги пул билан ғойиб бўлганига, барчани, ҳатто қизнинг онасини ҳам ишонтирган.

Аммо кўрсатма беришда адашиб кетиши оқибатида полиция ходимлари уни ёлғонлар детекторида текшириб кўришга қарор қилдилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киевлик йигит СМСлар сабаб севган қизини бўғиб ўлдирди