13:34 / 04.12.2017
5 515

АҚШ ва Жанубий Кореяда тарихдаги энг кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказилади

АҚШ ва Жанубий Кореяда тарихдаги энг кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказилади
Тарихдаги энг кенг кўламли ҳарбий машғулотлар АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигида Vigilant ACЕ номи остида бугундан бошлаб ўтказилади. Машғулотлар давомида 230 та самолёт ва АҚШнинг 2 та F-22 кўринмас қирувчи самолётлари қатнашади.

Машғулотлар Шимолий Кореядаги ракета ва ядровий синовларига жавобан бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Хабарда айтилишича, ушбу машғулотлар Сеул ҳамда Вашингтоннинг КХДР томонидан содир этилувчи кутилмаган ҳаракатларига жавоб қайтара олиш имкониятлари ва иродасини намоён этади.

КХДР ракета синовларини 2 ойлик жимжитликдан сўнг 26 ноябрь куни қайтадан бошлаган ва Пхеньян бутун АҚШ ҳудуди бўйича зарбалар бериш имконияти ҳақида эълон қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва Жанубий Кореяда тарихдаги энг кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказилади