
Ҳиндистоннинг Ашрай қишлоғида истиқомат қилган 7 ёшли Праттана севимли сериали “Нандини”даги рақс саҳнасини такрорлашга уринган пайтда тириклигича ёниб кетди. Воқеа содир бўлган чоғ уйда оиланинг катталаридан ҳеч ким бўлмаган.
Қизалоқ сериал қаҳрамонининг оловли ҳалқа ўртасида рақс тушишидан таъсирланган ва уйга олов ёққан. Праттана ёна бошлагач, унинг синглиси қўшниларни ёрдамга чақирди. Қўшнилар уйдаги оловни ўчиришди ва шифохонага қўнғироқ қилишди. Аммо қизалоқ воқеанинг эртаси куни шифохонада жон берди.
Айни пайтда Ҳиндистон полицияси ушбу воқеага қизнинг ота-онаси қанчалар алоқадор эканлигини текширмоқда. Хабарда айтилишича, уларга эътиборсизлик айби қўйилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Нандини” ҳинд телевидениесининг энг қиммат сериалларидан бири ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар