Тунисда сайёҳлар автобуси жарликка қулаб кетди

Тунисда сайёҳлар автобуси жарликка қулаб кетди
Ушбу ҳодиса Беджа провинциясининг шимоли-ғарбий томонида юз берган.

Катта йўл бўйлаб кетаётган сайёҳлар автобуси ўз йўналишни йўқотган ва 50 метр баландликдаги жарликка қулаган. Натижада автобус ичидаги 50 нафар одамдан 10 таси қаттиқ жароҳат олди, деб хабар бермоқда “Life.ru” нашри.

Ҳалокат Айн Драхамлик автобус ҳайдовчиси бошқарув назоратини йўқотгани сабабли содир бўлган. Ушбу ҳодиса юзасидан назорат жараёнлари бошида эса Тунис премьер министри Юсеф Шахеднинг шахсан ўзи турибди. Айнан у ҳалокат жабрланувчиларини зудлик билан тиббиёт марказларига етказиб боришга буйруқ берган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар