
Калифорниялик 13 ёшли Розали Авила ўз жонига қасд қилишдан аввал оиласига мактуб ёзиб, “бадбашара” ва “ҳунук” эканлиги учун улардан узр сўради.
Хабарда айтилишича, Розали 8 синфда аъло баҳоларга ўқиган, келгусида адвокат бўлишни орзу қилган. Қизалоқ шунингдек чиройли овози ва рассомлик қобилияти билан ҳам ажралиб турган.
Охирги пайтларда қизнинг ота-онаси у билан боғлиқ руҳий ўзгаришларни яққол пайқаганлар: қиз умуман кулмай қўйган, ўзи билан унинг тишидаги брекетлари ва кийиниш услубини масхара қилган тенгдошлари исми ёзилган ён дафтарча олиб юрган.
“У кўпинча ухлолмаган тунларда ёнимга келиб, синфдошлари нотекис тишлари сабаб унинг устидан кулишларини айтиб берарди” дейди Розалининг отаси Фредди Авила.
Қиз аввал ҳам бир неча бор ўз жонига қасд қилишга уринган, аммо ота-онаси уни бу йўлдан қайтариб қолишган. Улар бу ўзгаришлар қизнинг ўсмирлик ёши билан боғлиқлиги ва вақт ўтиб барчаси ўз ўрнига тушиб кетишидан умид қилганлар.
Қиз ўз мактубида омадсиз бўлиб туғилгани учун яқинларидан узр сўраб, тенгдошлари томонидан масхараланишга ортиқ чидай олмаслигини ёзиб қолдирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар