15:48 / 07.12.2017
9 812

Россияда Президент сайлови яқин: Путин қарорини эълон қилди

Россияда Президент сайлови яқин: Путин қарорини эълон қилди
Кеча, 6 декабрь куни Нижний Новгород шаҳрида, ГАЗ автомобил заводи ишчилари билан бўлган учрашувда Владимир Путин Россияда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловида ўз номзодини қўйиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди. Бу ҳақда qalampir.uz Россия ОАВга таяниб хабар берди.

Владимир Путин Россия президентлигига ўз номзодини қўйиши тўғрисидаги саволга “Ҳа, мен Россия Федерацияси президентлигига бўладиган сайловда ўз номзодимни қўяман”, деб жавоб берган. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига қизғин қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирган.

Путиннинг ҳозирги президентлик ваколати муддати 2018 йил 7 майда ўз ниҳоясига етади. 2018 йилда бўлиб ўтадиган сайловдаги иштироки Путин учун тўртинчиси ҳисобланади. Агар у сайловда ғалаба қозонадиган бўлса, 2018 йилдан 2024 йилгача Россия Федерацияси Президенти сифатида фаолиятини давом эттиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда Президент сайлови яқин: Путин қарорини эълон қилди