15:53 / 07.12.2017
10 966

Горбачёв Путиннинг қарорига муносабат билдирди

Горбачёв Путиннинг қарорига муносабат билдирди
Владимир Путиннинг Президент сайловида ўз номзодини қўйиши ҳақидаги хабар тарқалгандан сўнг, бу кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Жумладан, собиқ СССРнинг биринчи президенти 86 ёшли Михаил Сергеевич Горбачёв амалдаги Россия Президенти Владимир Путиннинг навбатдаги президентлик сайловида ҳам ўз номзодини илгари суриши ҳақидаги сўзларига ўз муносабатини билдирди.

Россиядаги интернет нашрлари хабарига кўра, Горбачёв Путин бу —сардор, “у халқнинг қўллаб-қувватлашига арзийдиган инсон”, буни алоҳида эътиборга олишингизни сўрайман, деди.
Бизда ҳозир шундай даврки, Россияда ҳозир “шошмаслик керак” шиори бўлиши лозим деб қўшимча қилди, Горбачёв.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 декабрь куни Нижний Новгород шаҳрида, ГАЗ автомобил заводи ишчилари билан бўлган учрашувда Владимир Путин Россияда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловида ўз номзодини қўйиш тўғрисидаги қарорини эълон қилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Горбачёв Путиннинг қарорига муносабат билдирди