17:25 / 07.12.2017
6 453

Қойилмақом қаҳрамонлик! Полиция ходими митти чақалоқни ўлим чангалидан олиб қолди

Қойилмақом қаҳрамонлик! Полиция ходими митти чақалоқни ўлим чангалидан олиб қолди
АҚШнинг Жоржия штатида истиқомат қилувчи Тина Адкинс қизалоғи Белланинг нафас олмаётганини сезиб қолгач, дарҳол тез тиббий ёрдам хизмати ва ҳар эҳтимолга қарши полицияга қўнғироқ қилди.

Бу пайтда шаҳарда юзага келган автомобиллар тирбандлиги сабаб тиббий хизмат йўл ўртасида қолиб кетди, воқеа жойига етиб келган полиция офицери Уильям Энг эса чақалоқнинг хушсиз ётганини кўриб, ўзини йўқотмади. Дарров ўзини қўлга олди-ю шифокорлар етиб келишини кутишга вақт йўқлиги тушуниб етди. Офицер қизалоқ ёнига келиб, унинг юрак соҳасини уқалай бошлади. Натижада бироз ўтмай қизалоқ ҳаётга қайтди ва бу ҳақида йиғи товуши билан белги берди.

Уильям қизалоқни ўз машинасига солиб. шифохонага элтди. Шифокорлар эса “Агар Уильям ўз вақтида ҳаракат қилмаганда қизни сақлаб қолишга имкон бўлмасди” деган ҳулосалар келдилар.

Саванна полиция маҳкамаси Уильямга ташаккурнома топширди. Ажал домидан омон қолган Белла эса уни қутқариб қолган офицер ишлайдиган полиция бўлимининг белгиси туширилган махсус кийимга эга ягона чақалоққа айланди.

Уильям Энг бўлиб ўтган ҳодисаларга нисбатан “Мен шунчаки тинчланиб олдим ва менга ўргатилган ишларни амалга оширдим” дея изоҳ билдирди. Белланинг волидаси Тина Адкинс эса ўз миннатдорчилигини ҳеч кимдан яшириб ўтирмади: “Айрим ҳаётий вазиятларда биз фақат фаришталар кўмагидан умид қиламиз. Уильям – бизнинг фариштамиз!”

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қойилмақом қаҳрамонлик! Полиция ходими митти чақалоқни ўлим чангалидан олиб қолди