
Кречь, Феодосия, Белогорск, Симферополь, Бахчисарай ва Севастополни ўзаро боғловчи “Таврида” трасса қурилиши жараёнида археологлар кўплаб ажойиб топилмаларга дуч келишмоқда. Ана шулардан бири Бахчисарай туманидан топилган қадимий мозор бўлиб, у ерда юзлаб мусулмон ҳамда насронийлик эътиқоди эгалари дафн этилган.
Жасадлар илк ўрта асрларнинг Олтин Ўрда даврига тегишли эканлиги айтилмоқда.
Экспидиция раҳбари Сергей Внуковнинг сўзларига қараганда, ушбу мозор бошсиз суяклар бетартиб тарзда кўмилган ҳандақлардан иборат.
– 70 га яқин жасадларнинг барчасида чопқи излари бор... Барчалари бошсиз, тартибсиз кўмилган. Бу оммавий тарзда қатл қилиган асирлар, дейди Внуков Симферополдаги конференцияда.
Мозорлардан бири ундан ҳам қадимийроқ, яъни бронза даврига тегишли бўлиб, суяклар ёнидан ҳукмронлик белгисини англатувчи гранит тўғнағич топилган, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар