Машҳурларнинг ғаройиб никоҳ шартномалари: “Агар хиёнат қилсанг, 500 минг доллар тўлайсан!..”

Баъзи машҳурларнинг никоҳ шартномалари бошқалариникидан шуниси билан ажралиб турадики, унга ғайриоддий бандлар киритилган бўлади. Жумладан, қуйидаги жуфтликларнинг никоҳ шартномалари ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради.
Жессика Бил ва Жастин Тимберлейк

Жессика Бил Жастин учун алоҳида хиёнат банди тайёрлаган. Агар Жастин бошқа бирор аёлга илакишиб қолгудек бўлса, унда Жессика 500 минг доллар олади. Юлдузларнинг умумий бойлиги 248 миллион доллар.
Никол Кидман ва Кит Урбан

Никол билан Китнинг никоҳ шартномаси наркотик ва спиртли ичимликларга боғлиқ. Кит йил давомида спиртли ичимликлардан узоқ юрса, ҳар йил учун 600 минг доллар олади. Аммо Никол эрига муҳим зиёфатларда, шундаям фақат шампан виносигагина рухсат берган. Жуфтлик 2006 йилнинг июнь ойида турмуш қуришган. Уларнинг умумий бойлиги 205 миллион долларни ташкил этади.
Жей Зи ва Беёнсе

Қўшиқчи ҳар бир фарзанд учун 5 миллион доллар даромад қилади. Уларнинг шартномасида яна шундай бир банд борки, агар жуфтлик 15 йил тинч-тотув яшашса, Беёнсе 15 миллион доллар ишлаб олади.
“Форбес”нинг ҳисоб-китобларига кўра, Беёнсе ва Жей Зи дунёнинг энг бадавлат санъаткорлари. Уларнинг умумий маблағи – 1,16 миллиард доллар.
Майкл Дуглас ва Кетрин Зета-Жонс

Майкл Дуглас ва Кетрин Зета-Жонснинг никоҳ шартномасида янаям ғайри-реал маблағ бор. Юлдузларнинг 2000 йилда имзолаган никоҳ шартномаларига асосан, Кетрин Майкл билан яшаган ҳар йили учун 2,8 миллион доллар даромад қилади. Агар голливуд афсоналаридан бири бўлмиш Дуглас хотинига хиёнат қилгудек бўлса, 5 миллион доллар товон тўлайди.
Манба: Hordiq.uz

Изоҳлар 0
…