Россия ҳукумати 2018 йилда мамлакатдаги ишлар учун 140 минг хорижлик фуқарони жалб этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди, дейилади РФ вазирлар маҳкамаси сайтида эълон қилинган хабарда.
Аввалги йил билан таққослаганда квота 20,7 фоизга қисқарди. Федерал қонунга кўра, ҳукумат Россияга виза асосида келаётган хорижий ишчиларни жалб этишдаги талаб миқдорини белгилаши мумкин. Шу билан бирга, 140 минг хорижликнинг 94,8 фоизи малакали ишчилар бўлиши керак.
«Устувор профессионал-малака гуруҳлари бўйича талабни таққослаш меҳнат бозорида малакали ишчи кучига бўлган эҳтиёж ортиб бораётганидан далолат беради», - дея таъкидланади хабарда.
РБК’нинг РФ ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Александр Горовойга таянган ҳолда хабар беришича, Россия ҳудудидаги нолегал мигрантлар сони 2,6 миллион кишини ташкил этади. Унинг сўзларига кўра, нолегал мигрантлар улуши қисқариб бормоқда. Бундан ташқари, 2 миллион хорижликка Россияга кириш бўйича тақиқ қўйилган.
Россияда инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакил Татьяна Москалькова бошқача рақамларни келтирганди. У жорий йилнинг май ойида ҳисобот тақдим этди, унда, экспертлар тахминларига кўра, Россияда 90 кундан ортиқ вақт давомида доимий равишда ҳужжатларни расмийлаштирмаган 3,4 миллион хорижлик яшаши иддао этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Ўзбекистон билан меҳнат мигрантларини жалб этиш тўғрисидаги битимни маъқуллаганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди