
Одесса собиқ губернатори Михаил Саакашвилининг адвокати Руслан Чернолуцкий сиёсатчининг очлик эълон қилгани ҳақида маълумот берди.
Хабарда айтилишича, Саакашвили 60 суткага озодликдан маҳрум этилгудай бўлса, очликни “янада қатъийроқ кўринишда” давом эттиради.
Адвокатнинг сўзларига қараганда, айни пайтда Саакашвилининг қон босими ошиб кетган, унинг ёнига шифокор ҳам ташриф буюрган.
Чернолуцкий сиёсатчининг мактубини омма эътиборига тақдим қилди. Мактубда сиёсатчи айбловларни рад этиб, 10 декабрь куни Украина фуқароларини “Импичмент учун марш” акциясида қатнашишга ундаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг