20:37 / 09.12.2017
16 016

Хитойдаги вахший қотиллик! (Кўнгли бўшлар ўқимасин!)

Хитойдаги вахший қотиллик! (Кўнгли бўшлар ўқимасин!)
Хитойнинг Хубэй провинциясида фаолият олиб борган ва фургон ҳайдаган 33 ёшли Ван исмли эркак 9 ёшли қизалоқ Дао Сюлини машинасида уриб юборди. Ҳалокат натижасида қизалоқ омон қолди, аммо бағритош ҳайдовчи унинг даволаниши учун пул тўлаш кераклигини ўйлаб, уни ўлдириш ва ички аъзоларини сотиб юбориш мақсадида Даони ўзи билан бирга олиб кетди.

Қизалоқнинг жасади ҳалокатдан 2 кун ўтиб Ваннинг уйидан топилган. Жасадни кўздан кечирган полиция ходимлари унинг бир нечта аъзоси олиб ташланганини кўриб, даҳшатга тушдилар. Эркак эса бу қилмишини қиз тирик қолганда ногиронга айланиши эҳтимоли ва бутун умр унинг учун пул тўлаб ўтишни истамаганлиги билан изоҳлади. Қизалоқнинг ички аъзоларини эса пул ишлаш мақсадида сотиб юборганини айтди.

Хабарда айтилишича, қотилни ўлим жазоси кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хитой қонунларига кўра, машинада йўловчини уриб юборган одам жабрланувчига бутун умр бадал тўлаши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойдаги вахший қотиллик! (Кўнгли бўшлар ўқимасин!)