Новосибирсклик жодугар, экстрасенс Влад Кадони Россиянинг «ТНТ» телеканали намойиш этиладиган «Экстрасенслар жанги» шоусида арвоҳлар билан тиллашиш қобилияти ҳам борлигини айтиб ўтганди. Қолаверса, журналистларга маълум қилгандики, яқинда ҳиндулар шамани билан тиллашибди. Шаман Америка 2018 йил март ойида ҳақиқатан бир неча ўнлаб бўлакларга бўлиниб кетишини алоҳида таъкидлабди.
— Америка азалдан ўзга давлатлар ички ишига аралашиб келмоқда, — деди экстрасенс. — Тинч яшаётган мамлакатга қайсидир айбни рўкач қилиб уруш эълон қилади. Ёки миллатларни бир-бирига гиж-гижлаб уриштириб қўяди. Ўзи эса ими-жимида бу уруш ёрдамида бойлик тўплаш ҳаракатига тушади. Ҳар бир гуноҳнинг ўз жавоби бор. Мана, қилмишлари учун бу давлат парчаланиш палласида турибди. Америка таназзулга юз тутгач, штатларнинг кўпчилиги мустақиллик эълон қилади.
Вашингтон йўқ қилинади. Яшаб, мустақил бўлиб ҳаётни давом эттирувчи штатлар тахминан 17 та атрофида бўлади. Қолган штатларнинг баъзилари Канада, баъзилари Мексикага қўшилиб кетади. Флорида Кубанинг бир қисмига айланади. Мен буларнинг барчасини ҳинду шаман арвоҳидан эшитиб аниқладим…
Нима ҳам дердик. Бандалар Яратган эгамнинг қаршисида ожиз. Унинг қудратига иймон келтиришдан бўлак имконга эга эмас. Башоратчи ва ҳиндулар шамани арвоҳининг айтганлари қанчалар ўзини оқлайди, албатта буни вақт кўрсатади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади