
Ушбу рўйҳат мамлакат аҳолисининг ойлик иш ҳақи миқдорига кўра тузиб чиқилган бўлиб, айни пайтда Европа мамлакатлари орасида энг кам ойлик иш ҳақи кўрсаткичи Украинада. Ушбу кўрсаткичлар “Texty.org.ua” аналитик маркази томонидан мамлакат аҳолиси вакилларининг барча солиқларни тўлагандан кейинги ойлик даромади ўрганиб чиқилгани ҳолда аниқланган.
Украинада мазкур кўрсаткич 190 евро кўринишига эга. Ундан кейинги ўринларда бироз яхшироқ натижалар билан Молдавия (216 евро) ва Озарбайжон (232 евро) мамлакатлари қайд этилган. Энг юқори ойлик даромадлари эса Швейцария (4421 евро), Исландия (3440 евро) ва Норвегияда (3405 евро) эканлиги айтилмоқда.
Россияда бу кўрсаткич 474 еврони ташкил этади. Украинадан кейинги ўринлар эса Молдавия, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Белоруссия, Қозоғистон, Албания, Македония ва Сербия томонидан банд этилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар