date

Олимлар бир кунда 8 соат ухлаш фойдалилиги ҳақидаги фикрни рад этди

Олимлар бир кунда 8 соат ухлаш фойдалилиги ҳақидаги фикрни рад этди

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги Калифорния университети олимлари саккиз соатдан ухлаш (қуёш ботганидан ухлаб, тонг отиши билан туриш) қадимий кишиларга хос эмаслиги ва одам организми учун табиий деб ҳисобланмаслигини аниқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Тадқиқотчилар технологияларнинг ривожланиши урф-одат ва маиший ҳаётига таъсир ўтказмаган туб аҳоли ва қабилалар (Танзания, Боливия, Намибиядаги) биоритмларини тахминан уч йил давомида кузатиш орқали шундай хулосага келган. «Овчи-термачилар» вакиллари кунига 6,5 соат ёки ундан камроқ ухлаши маълум бўлди. Уларда қуёш ботиши билан ухлашга ётиш одати кузатилмади.

Қоронғи тушгач, одамлар кўпинча таом тайёрлашга киришган, ўзаро тўпланиб, кейинги кун учун вазифа ва режаларни муҳокама қилган. Шунингдек, эксперимент иштирокчиларида кун давомида ухлашга мойиллик ҳам қайд этилмади.

Тадқиқот одамлар замонавий технологиялар туфайли кам ухлаши ҳақидаги стереотипни йўққа чиқарди. Узоқроқ вақт ухлаш одати илмий-техник прогресснинг ривожланиши оқибатида пайдо бўлгани таъкидланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар бир кунда 8 соат ухлаш фойдалилиги ҳақидаги фикрни рад этди