
Хитойнинг энг машҳур руфери бўлмиш 26 ёшли Вонг Йон Нин Чанша шаҳридаги осмонўпар бинодан пастга қулаб вафот этди. Йигитнинг жасади ҳалокатдан бир кун ўтиб топилган.
Руфер ўзининг баланд бинолар томида амалга оширган акробатик томошалари орқали машҳурликка эришган, унинг Weiboдаги саҳифасига эса 230 мингдан ортиқ инсон обуна бўлган. Вонг Йон шунингдек жанг санъати билан ҳам шуғулланган ва телелойиҳаларда иштирок этган.
Хабарда айтилишича, хитойлик йигит ушбу хавфли томошалар орқали ҳаста онасининг даволаниши учун етарли маблағ йиғишга уринган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар