
Англиянинг Лидса шаҳри аҳолиси Санта-Клаус либосларида шаҳар кўчалари бўйлаб югуришга бел боғладилар.
Хабарда айтилишича, ушбу югуриш тадбирида турли ёшдаги инсонлар иштирок этишган. Айримлар эса оила аъзолари, шунингдек, Санта либоси кийдирилган кучуклари билан биргаликда югурганлар.
Бу турдаги тадбирни ҳар йили ўтказиш одат тусига кирган. Унинг натижасида йиғиладиган маблағ эса маҳаллий шифохоналарга элтиб берилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар