
Швейцариялик сиёсатшунос журналист Франсуа Нордманн 2018 йили Шимолий Корея, Саудия Арабистони ҳамда Эрон давлатлари уруш ўчоғида қолишини айтиб ўтди. Россия бу урушда иштирок этмайди.
Ҳарбий дипломатлар Лигаси қошидаги дипломатик таҳлил маркази раҳбари Владимир Винокуровнинг таъкидлашига қараганда, Корея ярим оролидаги тинчлик, сокинлик қил устида турибди. Сал туртки берилса, бас, бу сокинлик ҳам уруш ўчоғига айланади. Бу ҳолат янги йил кирмасидан бурун кузатилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
— Корея ярим оролидаги вазият янги йил кириб келгандан кейин ҳам шундайлигича сақланиб қолади, — деди Винокуров. — Агар Америка Қўшма Штатлари Шимолий Кореяга ҳозиргидек тазйиқ ўтказишда давом этса, Ким Чен Иннинг тоқати тоқ бўлади. Чунки у ёш, қони қайноқ. Кетма-кет ёғиладиган ҳақоратлар ва қўрқитишларга бардош қилиб тура олмайди.
Бундан ташқари, азалдан бир-бирига душман бўлиб келган Саудия Арабистони ва Эрон ўртасида ҳам 2018 йили совуқ уруш юзага келиши тайин бўлиб турибди.
— Бу икки давлатнинг қай бири ғолиб бўлмасин, — деди Винокуров. — Исроил ютиб чиқади. Сабаби, уруш иккала давлатни ҳам иқтисодий жиҳатдан заифлаштириб қўяди. Исроилга эса худди шу нарса жуда керак…
Бу, албатта, дунёдаги баъзи сиёсатчиларнинг фикри, талқини. Аслини олганда эса эртага, ёки бугун бир соатдан кейин одамзодни нималар кутиши фақат Яратган эгамга аён. Илойим ҳар биримизни иблис етагида қолишдан худонинг ўзи асрасин! Барчамизнинг хонадонимизда фақат ўйин-кулги, аҳиллик ҳукм сурсин!
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар