
Россиялик рашкчи эркак Дмитрий Г. рафиқаси Маргаритани ҳиёнатда айблаб, уни ўрмонга олиб борган ва машинасидан болта чиқарганча, аёлнинг қўлини чопиб ташлаган. Аёлнинг қўли қон билан қоплангач эса уни Семашко номидаги шаҳар шифохонасига олиб келган.
Хабарда айтилишича, аёл операция столида бир неча соат азоб чеккан.
Жуфтликнинг икки нафар фарзанди бўлиб, улар айни пайтда бувисининг қарамоғида қолдирилди. Жабрланувчининг қариндошлари эса ижтимоий тармоқлар орқали унга имкон қадар тезроқ кўмак бериш учун маблағ йиғишга уринмоқдалар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар