date
views 8 066

Афғонистондаги зилзила акс-садоси Новосибирскда сезилди

Афғонистондаги зилзила акс-садоси Новосибирскда сезилди

Новосибирскдаги баланд биноларнинг юқори қаватларида яшовчи ёки ишловчи кишилар Афғонистонда содир бўлган кучли зилзиланинг акс-садосини сезди. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

«Ҳақиқатан ҳам кучсизроқ ер қимирлаши бўлиб ўтди. Бу Афғонистон ва Тожикистон чегарасида содир бўлган зилзиланинг акс-садоси эди. Баъзи кишилар уни пайқаган, бироқ аҳоли қўнғироқларининг сони унчалик кўп эмас», — дейди ФВВ ҳудудий бўлинмаси вакили.

У ҳеч қандай вайронагарчиликлар бўлмаганлиги ва ҳеч ким жабрланмаганлигини маълум қилди. Эвакуация ҳам амалга оширилмаган.

Ҳодиса гувоҳларидан бирининг сўзларига қараганда, кишилар тахминан 6-қават баландлигида ер қимирлашини сезган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндикуш тоғларида 26 октябрь, душанба куни Афғонистон вақти билан 14:09 да 7,5 магнитудали зилзила юз берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистондаги зилзила акс-садоси Новосибирскда сезилди