
Янги Зенландиялик 26 ёшли Жамика Маккарти-Харфорд ўзи севган инсонга турмушга чиқиб, орадан бир неча соат ўтгач, менингит билан боғлиқ бактериал инфекция туфайли оламдан кўз юмди. Келинчакнинг ўлими йиғилган меҳмонларни даҳшатга тушириб қўйди, дейилади хабарда.
Айни вақтда келиннинг ўлим сабаблари аниқланмоқда ва инфекциянинг келгусида тарқамаслиги учун унинг оиласи билан ҳамкорлик қилиняпти. Марҳум келинчакнинг онаси эса ижтимоий тармоқларнинг бирида инсонларни ўз саломатликларига эътиборли бўлишга ва менингит аломатларини аввалдан билиб олишга чақирмоқда.
“Бизнинг гўзал қизимиз Жеймини мутлақо кутилмаганда олиб қўйишди. Бир неча соат аввал уни оламдан кўз юмди ва куёв ҳам бир онда бевага айланди” деб ёзади аёл. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар