РФ президенти Владимир Путин Оқ уй раҳбари Дональд Трамп билан бир-бирларининг исмлари айтиб, мулоқот қилишлари ҳақида маълум қилди. Шунингдек Путин, агар инглиз тилида “Сен” сўзининг таржимаси бўлганда (инглиз тилидаги “you” олмоши “Сен” ва “Сиз” маъноларини бирдай англатади) аллақачон шундай мулоқот кўринишига ўтган бўлишларини ҳам қўшимча қилган.
“Биз жаноб Трамп билан бир-биримизга исмларимизни айтиб мурожаат қиламиз, шунинг учун билмайман. Агар “Сен” ва “Сиз” бўлганда, биз “Сен” га ўтиб олган бўлармидик? Менимча, ҳа” деб жавоб берди Путин журналистлардан бирининг айнан шу мазмундаги саволига. – Биз у билан жуда кам, икки марта нари-беридан кўришган бўлсак-да, умуман олганда сайловчилар томонидан тақдим этилган айни фаолият тури билан шуғулланаётган одамлар орасида иш фаолиятига доир алоқа бўлиши керак.”
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин ва Дональд Трамп шу кунга қадар икки марта – Гамбург ва Вьетнамдаги саммитлар чоғида кўришганлар ҳолос. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди