16:57 / 15.12.2017
7 052

Ксения Собчак қизил кўйлак ва таниш чеҳра ёрдамида Путиннинг эътиборини жалб қилгани ҳақида гапириб берди

Ксения Собчак қизил кўйлак ва таниш чеҳра ёрдамида Путиннинг эътиборини жалб қилгани ҳақида гапириб берди
Куни кеча РФ президенти Владимир Путин иштирокида бўлиб ўтган ва 3 соату 40 дақиқа давом этган матбуот конференциясида 55 нафар журналист давлат бошлиғига ўз саволларини беришга муваффақ бўлдилар. Улар орасида мамлакат президентлигига даъво қилаётган телебошловчи Ксения Собчак ҳам бор эди.

Хабарда айтилишича, савол бериш учун микрофон унинг қўлига Путиннинг шахсий кўрсатмасига кўра топширилган.

Бошловчи мамлакат нашрларининг бирига берган интервьюсида қандай қилиб Путиннинг эътиборини ўзига тортгани ҳақида ҳазил аралаш ҳолда гапириб берди.

“Балки қизил рангли либосда эканлигим, балки аввалдан ўрин олиб қўйиб, залга биринчилардан бўлиб кириш учун роппа-роса эрталабки ўнда етиб келганим ва ўз сумкам ҳамда “Барчага қарши” белгисини кўринарли жойга қўйганим сабаб бўлгандир. Владимир Путин таниш чеҳрани кўрган бўлиши ҳам мумкин” дейди Собчак.

Ксения Собчак конференция пайтида Путинга сиёсий рақобат ва Алексей Навальнов ҳақида савол берган, Путин эса унинг “Барчага қарши” шаклидаги шиорини танқид қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ксения Собчак қизил кўйлак ва таниш чеҳра ёрдамида Путиннинг эътиборини жалб қилгани ҳақида гапириб берди