
4 нафар фаластинлик фуқаро жума кунидан бошлаб араблар томонидан эгалланган ҳудудларда ибодат вақтидан кейин юзага келган Исроил полицияси билан бўлган тўқнашувлар чоғида вафот этди. Бу ҳақида Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда “Tass.ru” нашри хабар бермоқда.
Шунингдек, яраланганлар сони 367 кишига етгани ва улардан 7 нафари ўта оғир аҳволда эканлиги ҳам қўшимча қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Фаластин ҳудудларида ёш гуруҳлар ва Исроил полицияси ўртасида тўқнашувлар юзага келмоқда. Жума куни эълон қилинган “Ғазаб куни” норозилик акциясида Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқлари ва Ғазо секторида минглаб фаластинликлар иштирок этмоқдалар.
Улар АҚШ ҳукуматининг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш ҳақидаги қарорига норозилик билдиришяпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар