08:30 / 16.12.2017
8 089

Брунейнинг шаҳзодаси қизларнинг ёқимтойига айланмоқда (фото)

Брунейнинг шаҳзодаси қизларнинг ёқимтойига айланмоқда (фото)
Бруней жаҳондаги энг бадавлат мамлакатлардан бири бўлиб, айнан ушбу ўлкада 26 ёшли тахт вориси – ёқимтой шаҳзода Абдул Матин истиқомат қилади. Шаҳзода Инстаграм ижтимоий тармоғи орқали ўз ҳаёт тарзини ёритиб боради ва у қизларнинг ёқимтойига айланган.

Султоннинг 12 нафар фарзанди бўлиб, Абдул Матин уларнинг тўртинчиси. Унинг 7 нафар опа-синглиси ва 4 нафар ака-укаси бор.

Шаҳзода 2011 йилда Сандхерст ҳарбий қироллик академиясини тамомлаган ва иккинчи даражали лейтенант унвонига эга.

Шунингдек, у Лондонда Санъат йўналишида таҳсил олиб, магистрлик унвонига эришган

Шаҳзода инглиз, француз, араб ва итальян тилларини “сув қилиб ичиб юборган”.

Абдул Матин бўш вақтида спорт билан шуғулланишни хуш кўради. Бруней тахт вориси ҳали-хануз бўйдоқ, у ҳақиқий, соф юракли ва оддий қизга қиз билан турмуш қуришни орзу қилади.





arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Брунейнинг шаҳзодаси қизларнинг ёқимтойига айланмоқда (фото)