Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев олимпия чемпиони билан “куч синашди”, деб хабар бермоқда Қозоғистон ОАВ. Оқўрдада мамлакат мустақиллиги куни арафасида қозоғистонликларга давлат мукофотлари ҳамда унвонларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари машҳур спортчи, олимпия ўйинлари чемпиони Жақсилиқ Ушкемпировга "Қазақстанның Еңбек Ері" унвонини топширди. Нурсултон Назарбоев машҳур спортчининг чиқиши вақтида, унинг қўлини маҳкам қисиб, кучини синаб кўрди.
66 ёшли Жақсилиқ Ушкемпиров классик йўналишдаги курашчи бўлиб, Олимпия ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони саналади.
"Бугун Жақсилиқ Ушкемпиров қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан шуғулланади ҳамда ўз овули юксалишига катта ҳисса қўшиб келмоқда. У ўз маблағлари ҳисобидан спорт мажмуаси, болалар боғчалари, ёш оилалар учун уйлар қуриб берди ва шу тариқа ўз ҳамқишлоқлари ҳурмати ҳамда миннатдорчилигига сазовор бўлди", - дея айтиб ўтди Қозоғистон президенти мукофотларни топшириш маросимида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди