Гувоҳларнинг айтишича, номаълум шахсли кимсалар қора рангли либослар ва ниқобда бўлишган.
Бразилиянинг Манаус шаҳрида номаълум шахслар томонидан ҳаваскор футбол гуруҳи иштирокчиларига машғулот пайтида ҳужум уюштирилди. Отишма натижасида 6 киши ўлдирилган, 10 киши оғри тан жароҳатлари олган. Ҳалок бўлганлар орасида 17 ёшдан 33 ёшгача бўлган фуқаролар бор, дейилади хабарда.
Маҳаллий аҳоли вакиллари вафот этган инсонларнинг бири гиёҳванд моддаларни тарқатишда айблангани, ҳужум эса Бразилиянинг икки жиноий гуруҳи орасидаги рақобат туфайли келиб чиққани ҳақида айтишган.
“Отишма ушбу туман устидан назорат қилиш учун курашган икки наркогуруҳ можаролари билан боғлиқ” дейди регионал хавфсизлик министри.
Ҳодиса гувоҳлари қотиллар ўз машиналаридан пастга тушиб, винтовка ва пистолетлардан ўқ ота бошлаганликларини айтишмоқда.
Айни пайтда жиноятчиларга тегишли бўлган 3 та автомобилнинг қаерда эканлиги аниқланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди