7 017
Рамзан Қодиров: "Ислом оламининг буюк сиёсий арбоби Шавкат Мирзиёев билан танишганимдан бахтиёрман"
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ўзининг Instagram саҳифасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни давлат раҳбарига лавозимига киришганига бир йил тўлиши муносабати билан қутлади ва унинг ислом олами ривожига қўшаётган ҳиссасини алоҳида эътироф этди.
"Ассалому алайкум! Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев куни кеча Ислом Академиясини ташкил этиш ҳақидаги Фармонни имзолади. Ушбу ҳужжат нафақат Ўзбекистон, балки бутун мусулмон дунёси учун катта аҳамиятга эга. Бундай қарор Шавкат Миромонович президентлигининг иккинчи йили бошланган кунда қабул қилингани рамзий аҳамиятга эга. Бундан аввал, ёзда у Самарқандда Ал-Бухорий номидаги Халқаро Ислом марказини қуришни бошлаш топшириғини берган эди.
Ўз мамлакатини гуллаб-яшновчи ўлкага айлантиришга чин дилдан ҳаракат қилаётган, етарли тажриба, ирода ва донолик соҳиби, ислом оламининг буюк сиёсий арбоби Шавкат Миромонович билан танишганимдан бахтиёрман. У 13 йил давомида ҳукуматни бошқарган, иқтисодиётдан хабардор, мамлакатнинг барча муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўлларини билади. Энг асосийси - Мирзиёев ўз халқи, Ватанини яхши кўради, Ўзбекистонга аввалги шон-шуҳрат ва қудратни қайтариш учун бор кучи ва билимларини беришга тайёр. У илк кунларданоқ Россия билан, Президент Владимир Путин билан биродарлик муносабатларини ўрнатмоқда.
Ўзбекистонга ташрифим давомида Шавкат Миромонович билан давомли суҳбат қурдик. Мен унинг бутун мусулмон олами учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ислом цивилизацияси обидалари ва муқаддас қадамжоларини сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратаётганини ҳис қилдим. Бундан ташқари, ёшлар ислом бўйича чуқур билимлар олиш имконига эга бўлишмоқда.
Ўзбек халқининг кўтаринки руҳи барча жабҳаларда - иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, спорт, адабиёт, санъатда сезилмоқда! Ишончим комилки, мамлакатларимиз ва халқимиз ўртасидаги муносабатлар кун сайин кенгаяди ва мустаҳкамланади!
Шавкат Миромоновични Ўзбекистон Президенти лавозимига киришганининг бир йиллиги билан самимий қутлайман, мустаҳкам соғлиқ ва фаровонлик тилайман!", - деб ёзади Қодиров.
[media=https://youtu.be/Yj-c3uAwwHE] “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди