16:44 / 17.12.2017
21 633

Америкалик нейрожарроҳ Эбен ўлимдан кейинги ҳаёт борлигини амалда исботлади

Америкалик нейрожарроҳ Эбен ўлимдан кейинги ҳаёт борлигини амалда исботлади
Маълумот беришларича, у 2008 йили мияга инфекция тушиши оқибатида икки ҳафтадан кўпроқ кома ҳолатида ётди. Врачлар нейрожарроҳ комадан уйғонмаслиги мумкинлигини тахмин қилишганди. Бироқ эҳтиёт шарт сунъий ҳаёт бағишловчи ускунага улаб қўйишди. Қариндошлари ҳам Эбендан буткул умидини узди. Қарангки, Оллоҳнинг мўъжизаси яна бир карра ўзини намоён этиб, нейрожарроҳ кутилмаганда кома ҳолатидан чиқди. Шундан сўнг 63 ёшли врач ўлимдан кейинги ҳаёт ҳақида яқинларига гапириб бера бошлади.

— Мен аввал юмалоқ бир масканни кўрдим, — деди у. — Бу маскандан жудаям ёқимли мусиқа тараларди. Бу мусиқани тинглаб тўймайди одам. Кейин эса ўта кучли ёруғлик бағридан ўтиб қандайдир водийга бориб қолдим. Водийда ям-яшил, бўйи нақ белга урар майсалар оҳиста чайқаларди. Эсаётган майин, ёқимли шабада кўнгилга янада кўпроқ ҳузур бағишларди. Шаршаралар суви ўзидан ёрқин нур таратарди. Осмондаги булутлар ҳам ажойиб гўзал. Мен водийда кўплаб одамларни, жониворларни кўрдим… Йўқ, бу туш ҳам, иллюзия ҳам эмасди. Мен руҳим билан биргаликда ўша водийда ҳақиқатан бўлиб қайтдим. Ишондим, амин бўлдим. Ўлимдан кейинги ҳаёт бор. Фақат бу ҳаётга ростакамига оламдан ўтганлар Яратганнинг барча синовлари, савол-жавобларидан ўтгач, ёруғ дунёда йўл қўйган гуноҳлари ажрини тўлагачгина етишса керак…

Эбен Александр кома ҳолатидаги кўрган-кечирганларини ўзининг «Коинотдаги тийрак ҳаёт. Нейрожарроҳнинг боқий мавжудликка саёҳати» номли китобига киритди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик нейрожарроҳ Эбен ўлимдан кейинги ҳаёт борлигини амалда исботлади