20:10 / 17.12.2017
6 788

Ўқинг, аммо йиғламанг! Санта-Клаус умрининг охирги кунларини ўтказаётган 2 ёшли болани кўришга борди

Ўқинг, аммо йиғламанг! Санта-Клаус умрининг охирги кунларини ўтказаётган 2 ёшли болани кўришга борди
Юта штатида яшовчи Майлз Агнью болалар мия фалажлиги, эпилепсия ва бошқа кўплаб неврологик касалликлардан азият чеккан. У охирги ойларни онкологик касалликлар шифохонасида ўтказаётган эди. Унинг тутинган онаси эса Майлзнинг аҳволига қараб болакай Рождество байрамига қадар етиб бора олмаслигини тушунди.

Мишель ўғлини охирги Рождество байрамидан маҳрум қилмаслик учун “Secret Sleigh” ҳайрия лойиҳасига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Жерри Бодиль эса бемор болакайнинг онаси илтимосига кўра Санта-Клаус либосида уни кўришга борди. Жеррининг ўзи ҳам фарзанд доғини кўрган эди, шунинг учун Майлзнинг оиласи айни пайтда нималарни ҳис қилаётганини юрак-юракдан тушуниб турарди.

“Алдамайман, менга жуда қийин бўлди, Сантанинг кўзларида ёш қалқиб турди” дейди Жерри Бодиль.

Икки ёшли болакай Сантанинг қучоғига ўтириб олганча суратга тушди ва ушбу таъсирли сурат ижтимоий тармоқларда тарқала бошлади.

Минг афсуски, Майлз учун Янги йил мўъжизаси содир бўлмади – болакай Санта ташрифидан бир ҳафта ўтиб, оиласи бағрида вафот этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўқинг, аммо йиғламанг! Санта-Клаус умрининг охирги кунларини ўтказаётган 2 ёшли болани кўришга борди