
Вашингтонлик адвокат АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка ва куёви Жаред Кушнерни даромадларни беркитганлик айби билан судга берди. Аризада ёзилишича, жуфтлик акциялари ўзларига тегишли бўлган 30 та инвестицион фонд даромади ҳақидаги декларацияни беркитмоқдалар.
Адвокат бу ҳолатни АҚШ давлат ходимлари ҳулқига доир 1978 йилги актга зид дея баҳоламоқда, дейилади хабарда.
Иванка Трамп ва Жаред Кушнер АҚШ президенти маслаҳатчилари ҳисобланади, бу эса ўз навбатида уларнинг даромадлари декларация қилиниши кераклигини англатади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Иванка Трампни босоножкалар дизайнини ўғирлаганликда ҳам айблаб, судга беришган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар