20:36 / 19.12.2017
9 381

Террорчига турмушга чиққан қозоғистонлик аёл аслида жангарилар қандай яшашини айтиб берди

Террорчига турмушга чиққан қозоғистонлик аёл аслида жангарилар қандай яшашини айтиб берди
Аёл ўзини Айнур деб таништирди. Мутасаддиларнинг айтишича, Айнурга керакли психилогик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиляпти. Ҳозирда тўрт фарзанднинг онаси бўлмиш Айнурни ноябр ойи ўрталарида махсус рейс билан Суриядан Грозний шаҳрига олиб келишди. У ердан ватани Қозоғистонга жўнатишди.

Айнурнинг айтишича, террорчини севиб қолиб, у билан бирга Сурияга кетиб қолганди. Турмуш қуришган…
Уни деб Айнур ота-онасига билдирмай, Покистонга жўнаган. Ўша ерда жангари билан турмуш қурган. Покистонда икки фарзандни дунёга келтирган. Кейин эри билан бирга Туркияга жўнаган. 2015 йили видеороликлар орқали дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангарилар гуруҳи ҳақидаги ташвиқот, тарғиботларни томоша қилиб, яна эрининг талаби билан унга эргашганча Сурияга йўл олган. Роликларда айтилгандики, жангарилар жойлашиб, ўзларича гўё халифат тузган маконда ҳамма шариат қонунлари асосида яшаркан, тиббий ёрдам текин экан, уй-жой бериларкан…

— Мен ҳаётимдаги кечирилмас хатога йўл қўйганимни Сурияга борганимдан кейин англаб етдим, — дейди Айнур. — Тўғри, жангарилар турар-жой учун пул олишмасди. Маош ҳам белгилашганди. Лекин улар берган пулга сира яшаб бўлмасди. Эрим билан Ракка шаҳрида яшадик. Видеороликларда намойиш этилган гўзал ҳаёт, ажойиб шарт-шароитлар аслида афсона экан. Агар жангариларнинг сўзини қайтарсангиз, буйруққа бўйсунмасангиз, тамомсиз. Ё турмага ташлашади, ё ўша ернинг ўзида отиб ўлдиришарди. Эркакларга Раккадан ташқарига чиқиш йўллари ёпиб қўйилган.

Дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангарилар гуруҳи шариат қонунларига умуман амал қилмасди. Уларнинг ўз қонуни бор эди. Хайриятки, эрим мени бир гуруҳ одамларга қўшиб қўйди. Бекитиқча махсус ёлланган киши бизни Латакиягача етказди. У ердан Грознийга, Грознийдан ватаним Қозоғистонга келдим. Айни пайтда Ғарбий Қозоғистондаги Уральск шаҳрида ота-онам билан бирга яшаяпман. Кенжа ўғлим энди 4 ойлик бўлди…

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари, мутасаддилар Айнур жиноий жавобгарликка тортилмаслигини таъкидлаб ўтишди.
— У жангари каллакесарни севиб қолиб, — деди мутасаддилардан бири Саялбек Гиззатов. — Унинг ортидан Сурияга кетган. Лекин Айнур жанг қилиш учунмас, оила қуриш ниятида таваккал қилган. Айнур салафизм жабрини тортган муниса аёл. Биз бу аёлга керакли ёрдамларни албатта кўрсатамиз.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Террорчига турмушга чиққан қозоғистонлик аёл аслида жангарилар қандай яшашини айтиб берди