23:32 / 19.12.2017
7 820

Россиялик эркак хотинини шафқатсизларча уриб ўлдирди

Россиялик эркак хотинини шафқатсизларча уриб ўлдирди
Россиянинг Липецк шаҳрида истиқомат қилувчи эркак аёлини шафқатсизларча дўппослади ва натижада аёл ёруғ оламдан кўз юмди.

Жуфтлик муносабатлари одатдагидек, гуллар, совғалар ва илиқ севги изхорларидан бошланган эди.

Бироқ, интернет оламида яшин тезлигида тарқалаётган аёл сурати фойдаланувчиларни даҳшатга солди. Суратда бутун танаси кўкаришлар билан қопланган ва соғ жойи қолмаган аёл тасвирини кўриш мумкин. Аниқланишича, Анастасия Овсянниковани ўз турмуш ўртоғи мунтазам равишда дўппослаб келган ва бу ҳақида уларнинг яқинлари ҳамда дўстлари яхши билишган.

Калтаклаш оқибатида кома ҳолатига тушган аёл орадан бир неча кун ўтмай шифохонада вафот этди.

Эркак калтакланган аёлини суратга олиб, барча танишларига ғурурланганча бирма-бир жўнатиб чиққан.

“Бу жазава ҳолатига ўхшамайди, чунки уни 5 соат давомида тинмасдан урган. Кафедан уйга олиб келган, бақир-чақирни эшитган қўшнилар милицияга хабар берганларида уни бошқа уйга багажхонада олиб кетган. Охир-оқибат биринчи уйга қайтган, уни қўшнилар қўнғироғига кўра етиб келган отаси топган, аммо ёрдам беришга кеч бўлган. Барча жойи синган, миядан оғир жароҳатлар олинган. У ҳақида бутун шаҳар ёзяпти ва ҳеч ким бир дона ҳам ёмон сўз айтгани йўқ. Меҳрибон, яхши, тарбияли, одобли қиз эди” дейди Анастасиянинг дугонаси.

Хабарда айтилишича, эркак аввал оила қуриб ажрашган ва биринчи рафиқасини ҳам вақти-вақти билан дўппослаб турган.

Анастасия эрининг калтакларидан тўйгач, бор буюмларини йиғиб, уйдан чиқиб кетган ва орадан вақт ўтиб, бошқа бир инсонни севиб қолган. Эркак эса қонуний рафиқасидан яраланган юраги учун қасос олиш мақсадида унинг ёнига борган ва шафқатсиз тарзда дўппослаган.

Айни пайтда эркак қўлга олинган. Анастасиянинг 5 ёшли қизалоғи эса онаси ҳақидаги асл тафсилотлардан бехабар ҳолда етим қолди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик эркак хотинини шафқатсизларча уриб ўлдирди