
Ростов областида яшовчи эркак оилавий жанжал пайти турмуш ўртоғининг ёнини олган ўгай ўғлини отиб қўйди. Жиноятчи қилмиши учун 16 йил қамоқ жазосига маҳкум қилинган.
Хабарда айтилишича, 42 ёшли Анатолий Лелекин бир неча йил аввал ноқонуний йўл билан ов қуроли эгасига айланган ва ундан қирқма милтиқ тайёрлаган. Оилавий жанжал содир бўлган куни эса маст ҳолатдаги эркак аёлига қурол билан таҳдид қила бошлаган.
“Аёлнинг 17 ёшли ўғли жанжал давомида онасининг ёнини олиб, уни ўз танаси билан тўсган ва айнан шу пайтда Лелекин милтиқни отиб юборган. Йигит оғир жароҳат олиб, шифохонага етказилган ва ўша ерда вафот этган” дейди терговчилар.
Қотил жиноят жойидан қочиб, яширинмоқчи бўлганига қарамай, полиция ходимлари томонидан қўлга олинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар