7 143
26 ёшли аёл тасодифан шахтага тушиб кетди ва 36 соат давомида атрофдагилардан ёрдам кутди
26 ёшли Синтия Чарти кечки сайр пайтида тасодифан шахтага тушиб кетди ва у ерда бир кундуз ҳамда икки кечани ўтказди.
Синтиянинг турмуш ўртоғи тоғ саноати ходими бўлиб, жуфтлик одатда шахталар билан тўлиб-тошган қишлоқларда истиқомат қилишади. Шу тариқа аёл чуқурлиги 6 метр келадиган тоғ шахтасига тушиб кетган.
“Шанба куни жуда иссиқ бўлди, ҳаво ҳарорати 40 даражагача чиқди. Биз Синтия бирор ерда адашиб қолган деб ўйладик” дейди аёлнинг онаси.
Орадан бир кун ўтгач полиция ходимлари аёлни дрон ҳамда датчиклар ёрдамида излай бошлаганлар ва айнан ушбу воситалар туман шахталарининг биридаги сигнални ушлашга муваффақ бўлган. Қутварувчилар аёлни махсус кўтариш қурилмалари ёрдамида шахтадан чиқариб олишди.
Хабарда айтилишича, Синтия зудлик билан шифохонага олиб борилган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Орадан бироз вақт ўтмай аёлни кўриш учун турмуш ўртоғи икки фарзанди билан бирга келди. Айни вақтда Синтиянинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди