12:31 / 21.12.2017
5 604

Уэльсда 22 ёшли қизни трактор босиб қолди

Уэльсда  22 ёшли қизни трактор босиб қолди
Шимолий Уэльслик Хлоя Фаррел севган инсони Эндрю Хаддлстоун билан истироҳат боғига борган пайти трактор ҳайдаш учун унинг рулига ўтирди. Аммо тракторни бошқара олмади ва машина ағдарилиб, 22 ёшли Хлояни босиб қолди.

Эндрюнинг айтишича, Хлоя иккинчи узатиш педалини босган ва тракторнинг бундай тезлик билан юриб кетишини кутмаган бўлиши мумкин. Қиз саросимага тушиб бақира бошлаган, аммо бу ҳолатда Эндрюнинг қўлидан ҳеч нарса келмасди. Хабарда айтилишича, трактор қизни босиб қолгач, у вафот этган.

“Бизнинг муносабатларимиз жуда чиройли эди ва ҳамиша вақтни бирга ўтказардик. Унинг ўлимидан сўнг ҳувиллаб қолдим. Ҳаётим Хлоясиз аввалгидек бўлмайди... Уни ҳар куни соғинаман” дейди Эндрю.

Текшириш ишлари давомида трактордан 50 йил аввал фойдаланилгани, унда ҳайдовчи учун мўлжалланган кабина ва бирор ҳимоя воситаси бўлмагани аниқланди. Шу сабабли трактор Хлоя билан бирга олдинга томон ағдарилиб, уни босиб, ўлдириб қўйган. Суд таҳминларига кўра қиз тракторни аввалги жойига олиб келмоқчи бўлган ва уни буришга уринган.

Охир-оқибат Хлоянинг ўлими бахтсиз ҳодиса деб тан олинди.

“Мисс Фаррелл тракторнинг тўҳташи ва секинлашишини кутган, аммо у ҳаракатланишда давом этиб, ағдарилган ва ҳайдовчининг кўкрак қафасини рул билан босиб қолган” дейди катта патологоанатом Дэви Притчард Жонс.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уэльсда 22 ёшли қизни трактор босиб қолди