
Миттивой Альфи Эванс номаълум неврологик касалликка мубтало бўлиб, кома ҳолатига тушгач, охирги 1 йилни Ливерпулдаги шифохоналарнинг бирида докторлар назорати остида ўтказди.
Шифокорлар 19 ойлик болакайга даволаш кор қилмаслиги айтиб, унга нисбатан “умид йўқ” дея баҳо беришган ва Альфининг ота-онасини фарзандлари оғриқларсиз ўлишига қўйиб беришлари учун барча аппаратлардан узишга кўндирмоқчи бўлишган.
“Бизга унинг ҳаёти тобора охирлаб бораётганини айтишди. Аммо мен 1 йил давомида ҳар куни у билан бирга эдим, унинг нафс олиши қандай ўзгараётганини кўрдим. У тирик, яшашни истаяпти ва бу ҳақида бизга белги беряпти” дейди Альфининг отаси Томас Эдванс.
Оилага Италия томон йўл олиб, у ердаги шифокорлар ёрдаида болакай касаллигига аниқ ташхис қўйишни маслаҳат беришди.
“Мен фарзандим тўлиқ тузалиб кетади деб аниқ айта олмайман. Аммо итальян клиникасида ҳеч бўлмаганда кўзини очишига 90% аминман” дейди Томас.
Шунингдек, эркак Лондон юқори судига вазиятга ойдинлик киритиб, шифокорларни жазолаш илтимоси билан мурожаат қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар