
Хитойнинг Луфэне стадионида гиёҳванд моддалар савдоси, ўғирлик ва қотиллик жиноятларида айбланган 10 нафар инсон омма кўз олдида қатл этилди.
Хабарда келтирилишича, маҳаллий аҳоли вакиллари мазкур ҳудудга ижтимоий тармоқлар орқали таклиф этилган. Жиноятлар бирма-бир тарзда айблов ўқиб эшиттирилгандан сўнг қатл қилинди. Уларнин 7 нафари гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган шахслар, 3 нафари ўғри ва қотиллардир. Қайд этилишича, томошабинлар воқеага нисбатан ижобий муносабат билдирганлар.
Мазкур ҳодиса Хитойда ушбу йилнинг июнь ойидан бошлаб ўтказилган учинчи оммавий қатл бўлиб, маҳаллий ҳокимият сўзларига қараганда, улар инсонларда жиноятчиликка қарши салбий муносабатни уйғотишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда қатл этишнинг икки тури – отиб ўлдириш ва инъекция қўлланилади. Биринчи усул одатда гиёҳванг моддалар савдо билан шуғулланган инсонлар ҳамда қотилларга нисбатан қўлланилса, иккинчи усул билан товламачилар ҳамда порахўр инсонлар жазоланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар