12:05 / 22.12.2017
8 050

Полиция ходимлари 10 ёшли қизалоқни 50 ёшли эркакка турмушга чиқишдан асраб қолдилар

Полиция ходимлари 10 ёшли қизалоқни 50 ёшли эркакка турмушга чиқишдан асраб қолдилар
Покистон полицияси 10 ёшли қизлоқни 50 ёшли Житмал Мегарга турмушга чиқишдан асраб қолдилар. Эркак қизалоқнинг оила аъзоларига 7000 доллар миқдорида пул тўлагани аниқланди. Жиноят иштирокчилари эса никоҳ шартномаси тузилаётган пайтда қўлга олинган.

Ҳодиса Синд провинциясидаги Кирпи қишлоғида содир бўлган. Полиция ходимлари никоҳ шартномаси тузилаётган пайтда уйга кириб боришган ва 11 нафар “тантана” иштирокчиларини қўлга олишган. 50 ёшли “куёв” эса воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган.

Қизалоқнинг онаси Масмат Набиат турмуш ўртоғининг операцияси учун олинган қарзни тўлаши кераклиги мажбурияти юзасидан бундай никоҳга рози бўлганлигини қайд этди.

“Эрим касал бўлиб қолди ва уни даволатиш учун обрўли одамлардан қарз олдик. Мен ҳам, эрим ҳам қизимизга нисбатан бундай қилишни истамасдик, аммо бошқа чорамиз йўқ эди. Куёв ҳеч қандай сеп керак эмаслиги ва тўйнинг барча ҳаражатларини кўтаришини айтганди” дейди Масмат.

Жиноятда иштирок этган инсонларнинг ҳар бирини 3 йилгача бўлган қамоқ жазоси кутмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Полиция ходимлари 10 ёшли қизалоқни 50 ёшли эркакка турмушга чиқишдан асраб қолдилар