20:35 / 22.12.2017
5 604

Трампнинг ўғли Обама сурати туширилган печенье-торт сабаб танқидлар нишонига айланди

Трампнинг ўғли Обама сурати туширилган печенье-торт сабаб танқидлар нишонига айланди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг кичик ўғли томонидан “Инстаграм” орқали эълон қилинган суратда унинг Барак Обама тасвири туширилган тортни кўтариб тургани тасвирланган.

Ушбу суратдан сўнг кичик Трамп танқидлар ёмғири остида қолди.

“Кичкина Трамп! Обаманинг устидан кулишдан аввал, улғайиб, ҳаёт тажрибасига эга бўл!” деган фойдаланувчилардан бири.

“Аҳмоқ эркак ва дўстлари ҳудди шундай ҳам аҳмоқ. Обама сизга тинчлик бермаяптими? Ха, у ҳалигача сизга тинчлик бермаётгани ёқимли” дейди яна бошқа бир фойдаланувчи.

Сурат олинган “Dallas Le Bilboquet” ресторани эгаси Стефан Кёрзю ҳам унга нисбатан салбий фикр билдириб, ўз ресторанида содир бўлган бундай воқеа учун бутун Америка ҳалқидан узр сўраган ва Барак Обамага нисбатан ҳурматсизлик қилиш ва унинг устидан кулишни асло қўллаб-қувватламаслиги ҳақида қўшимча қилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг ўғли Обама сурати туширилган печенье-торт сабаб танқидлар нишонига айланди