
Бирмингемлик 30 ёшли Жеймс Барнс ўз рафиқасини шифохонадаги тунги навбатчиликдан сўнг уҳлаётган пайтида пичоқлаб ташлади ва ота-онасининг уйига бориб, ўзининг ҳам жонига қасд қилди.
Жеймс ва Эми уч йил аввал турмуш қуришган, ҳашаматли уйда истиқомат қилиб, ажойиб жойларда ишлашган. Бир қарашда уларнинг муносабатлари ҳавас қилгудек эди. Аммо марҳума жасади ёнидан кичик кўк рангли дафтарча топилган ва унда жуфтликнинг бирга ўтказган йиллари фақатгина жанжалдан иборат бўлгани айтилган.
Хабарда айтилишича, улар оилавий маслаҳатчилари ёнига боришган, аммо натижа бўлмагач, Эми ажрашишни талаб қила бошлаган. Эркак ўз ҳаётини рафиқасисиз тасаввур қила олмагани сабаб қотилликка қўл урган.
Эркак аёлини ўлдиришдан бир неча соат аввал ижтимоий тармоқдаги саҳифасининг асосий сурати ўрнига тўй кунидан олинган тасвирни жойлаштириб қўйган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар