date
views 7 455

Россия Транспорт вазирлиги Airbus A321 ни террорчилар уриб туширганини рад этди

Россия Транспорт вазирлиги Airbus A321 ни террорчилар уриб туширганини рад этди

Россия Транспорт вазирлиги Мисрда ҳалокатга учраган Россия лайнери террорчилар томонидан учирилган зенит ракетаси орқали уриб туширилгани ҳақида ОАВларда пайдо бўлган хабарларни рад этди. Бу ҳақда «Газета.ru»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

«Ҳозир турли ОАВларда Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербургга рейсни амалга ошираётган Россиянинг йўловчи лайнери гўёки террорчилар томонидан учирилган зенит ракетаси билан уриб туширилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлмоқда. Бу маълумотларни ишончли деб ҳисоблаб бўлмайди», — деди РФ Транспорт вазири Максим Соколов.

Соколовнинг қайд этишича, Россия Мисрдаги ҳамкасблари ва ушбу мамлакатнинг авиация маъмурлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Олдинроқ ИШИД террорчилик гуруҳи Airbus A321 ҳалокати учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Metrojet («Когалимавиа») авиакомпаниясига тегишли Airbus A321 лайнери ҳалокати натижасида самолёт бортидаги 224 кишидан иборат барча йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Транспорт вазирлиги Airbus A321 ни террорчилар уриб туширганини рад этди