
Ярославлда 17 ёшли ўсмир пичоқ билан 15 ёшли укасига ҳужум қилгани учун қамоққа олинди.
Хабарда айтилишича, ака-укалар мунтазам равишда уришиб қолаверишган. Кунларнинг бирида эса ака укаси дўстининг ёнига кетаётган пайтини топиб, уни таъқиб қила бошлаган.
Одамлардан пана жойда ака-ука орасида яна жанжал келиб чиққан. Ғазаб отига минган ўсмир эса укасига пичоқ билан ташланган ва кетма-кет зарба берган.
Олинган оғир тан жароҳатлари туфайли 15 ёшли йигит воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳавотир билан йўлга чиққан ака-укаларнинг онаси эса 30 та пичоқ зарбаси билан яраланган кичик ўғли жасадига дуч келди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар